Koreys Gudini laqabli mahbus / Корейс Гудини лақабини олган маҳбус

«Корейс Гудини» лақабини олган маҳбус 2012 йилда ўз камерасидан қочиб кетишга муваффақ бўлган. У деярли имконсиз ишни амалга оширган ва, еҳтимол, бошқа ҳеч ким бундай «қамоқдан қочиш»ни уддалай олмаса ҳам керак.

Маҳбус ўз камерасидан қочиб кетиш учун ҳеч қандай махсус воситалардан фойдаланмаган, шунчаки унда озодликка чиқиш истаги жуда кучли бўлган. Бутун танасига қандайдир сирпанчиқ суртма суртиб, 15х45 сантиметр ўлчамдаги овқат беришга мўлжалланган тирқишдан чиқиб кета олган. Қамоқдан қочишдаги энг мушкул вазифа полициячиларнинг назорати бўлган, қолгани маҳбус учун ҳеч қандай қийинчилик туғдирмаган.

Қўриқчилар камерадан маҳбус ғойиб бўлганини кўриб даҳшатга тушишган. Улар видеокамера орқалигина унинг қандай қочиб кетганини англаб етишган. Корейс маҳбуснинг бўйи 165 сантиметр ва вазни 52 килограмм бўлган. Маълумотларга кўра, у 23 йил қамоқда ўтказган умри давомида тинимсиз йога билан шуғулланган ва бу соҳанинг устасига айланган. Умуман олганда, қочоқ маҳбуснинг шунча ҳаракатлари беҳуда кетган, уни бир неча ҳафта ўтгач тутиб олишган.

Gudini