Sezarning ishongan do’sti kim ekanligini bilasizmi?

Sezarning ishongan do’sti kim ekanligini bilasizmi?

Цезарнинг ишонган дўсти — унинг шифокори эди. Касал бўлганда ҳам фақат унинг қўлидан дори ичар эди.

Бир кун Цезарнинг тоби қочиб қолади ва унга «Ҳаммадан кўра кўпроқ дўстингдан қўрқ! У сени заҳарламоқчи» деб ёзилган хат олиб келишади.

Кўп ўтмай шифокор унга дори олиб келади. Цезар унга хатни узатади ва у ўқиётганда, дорини ичиб юборади.

— Ҳукмдор, буни ўқиганингиздан кейин қандай қилиб сизга берган доримни ичдингиз?

Цезар шундай жавоб беради: — Яқин дўстимдан шубҳа қилганимдан кўра, ўлганим афзал!