Четверг, 20.09.2018, 05:12
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | SHERLAR-SMS TABRIKLAR-SMS-SHERLAR | Регистрация | Вход
Меню сайта
Категории раздела
Redmi telefon narxlari [1]
Redmi telefon narxlari
SAMSUNG telefon narxlari [1]
SAMSUNG telefon narxlari
iphone narxlari [1]
iphone narxlari
Kondisioner NARXLARI [1]
Kondisioner NARXLARI
Televizor narxlari [1]
Televizor narxlari
SMS SHERLAR [6]
SMS SHERLAR SMS SEVGI SMS TABRIKLAR
SHERLAR [0]
SMS YANGI YIL SHERLARI


Любовь по интернету / Internet Wala Love 1-16, 17, 18 серии (2018) смотреть онлайн на русском языке

Fitna 1- 53, 54, 55 qismlari(Yangi Uzbek Serial 2018)

Gullar Iztirobi 1-93, 94, 95 qismlari Yangi Turk serial 2018

Choliqushi 1- 61, 62, 63 qismlari (Yangi Talqinda 2018) uzbek tilida

Istanbullik Kelin turk serial uzbek tilida 1-142, 143, 144 qismlar

Chuqur voqealar rivoji 1-67, 68, 69 qismlari

CHUQUR 1- 67, 68, 69 qismlari (Yangi turk seriali, Uzbek tilida) HD 2018

Неживые / Yasamayanlar 1-3, 4, 5 серия (2018) смотреть онлайн турецкий сериал на русском языке

Мафия не может править миром 1-107, 108, 109-серия (2015) смотреть онлайн турецкий сериал на русском языке

Невеста из Стамбула / Istanbullu Gelin 1-53, 54, 55-серия (2017) смотреть онлайн турецкий сериал на русском языке
Вход на сайт


Sevgi haqida sherlar


QURBON HAYITI TABRIKLARI


SAMSUNG TELEFON NARXLARI 2018


SMS SHERLAR


Redmi narXlari 2018


TUGULGAN KUN TABRIK SHERLARI


JUMA TABRIKLARI


Kondisioner NARXLARI 2018


Televizor narxlari 2018


Ota ona haqida sherlar


iPhone NARXLARI 2018
Поиск
Календарь
«  Сентябрь 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
Архив записей

Istanbullik Kelin (Turk Serial) Musiqalari 

Sevgi Iztirobi (Kara Sevda) Turk Serial Musiqalari 

Choliqushi 2018 (Yangi Talqinda) (Turk Serial) Musiqalari 

Ertugrul (Turk Serial) Musiqalari 

Chuqur (Яма) (Turk Serial) Musiqalari 

Ichkarida (Turk Serial) Musiqalari 

Gullar Iztirobi (Turk Serial) Musiqalari 

Mehmed (Turk Serial) Musiqalari 

Ichkarida - Sarp 

Istanbullik Kelin - Hayeller Dizim 

Istanbullik Kelin - Senden Kopamam 

Gullar Iztirobi - Turk serial soundtreck 

Intiqom Alangasi Hind seriali Soundtreck Mp3 

Sevgi Iztirobi (Kara Sevda) - piano music soundtreck 

Malikam Endi qara - Ask Laftan 
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 19
SHERLAR.UZ
Мини-чат
Статистика

Онлайн всего: 52
Гостей: 52
Пользователей: 0
Турецкие сериалы онлайн на русском языке

14:08
JUMA TABRIKLARI

Руҳимизни қайтариб, бизларни офиятда қилган ва Ўзини зикр қилиш учун яна бир ЖУМА кунини бизга ҳадя қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин! АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ! 
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ..
 ҲАЙРЛИ ТОНГ!



...Ҳаётга муҳаббат ва ишонч ила боқинг...
...Чунки, ҳаёт Аллоҳ томонидан ҳар бир инсонга берилган ҲАДЯдир...
...Шундай экан, ёлғиз Зот Аллоҳнинг ҳадясини қабул этинг, уни хурсандчилик ва шодлик ила олинг...
...Ҳар бир тонгни, кунни табассум ила қаршиланг. Кечани ўз салобати ва сукунати ила, кундузни ўз шуъласи ва зиёси ила қабул қилинг...

...Аллоҳнинг ҳар берган неъматларидан унинг Ўзига ибодат қилиб, неъматларига ШУКР айтишни унутманг Азизлар.!

Аллоҳ тонгимизни, кунимизни ҳаммамизга қутли, барокатли ва омадли қилсин! Хонадонингиз нурга, дилингиз қувончга тўлсин, кайфиятингиз чоғ ва ишларингиз унумли бўлсин!


Кунлар аро саййиддир бу кун, 
Аллоҳимга энг суюкли кун.
Ҳақдан туҳфа олайлик бу кун, 
Аллоҳ севган Жумадир бугун!


Иймон ҳаловати ва қалб хотиржамлиги ҳамрохингиз бўлсин! 
Яна бир Жумага етказган Аллоҳга ҳамд ва шукрлар бўлсин!
Аллоҳим! 
Ушбу жума кунида қалбларимизга ~ сукунат, нафсларимизга муҳаббат, юзларимизга табассум, уйларимизга бахт~ саодат киритиб, Ўзингни ЗИКРингни бизлардан ажралмайдиган қилгин !

... Ушбу кун фазилатидан Аллоҳ бизларга ҳайриятлар ёзиб, қалбларимизни бахтиёр қилсин! 

... Кутаётган хуш хабарларимиз билан шодалантирсин! 

... Шифо изалаётганларимизга, шифо, раҳмат истаётганларга раҳм қилсин! 

... Аллоҳ, бу жума кунида биздан оғриқларни аритсин!

... Зулуматларимизни ёритсин!

... Бизни нажоти ила суғорсин!

... Яхшиликнинг барча туйнукларидан ризқлантирсин!

... Аллоҳим бу кун, биздан икки неъматини: Саломатлик ва дин неъматини айирмасин!

... Бизни икки зийнат ила:
... Меҳрибон қалб ва доно ақл билан зийнатласин!

... Бизни икки лаззатдан:
... Ўзига илтижо қилиш ва Гўзал Жамолингни кўришликдан бенасиб қилмасин!

... Бизни икки яхшилик:
... Дунё ва охират яхшилигида жамласин!

... Азизлар ушбу ЖУМА айём барчага муборак бўлсин! Кунимиз хайрли барокатли ўтсин Амийн..!


Умримиз ўтмоқда мисоли бир шам, 
Биздан не қолмоқда ортга қаранглар. 
Баъзилар кетмоқда кўзларида нам, 
Барчага яхшилик қилиб яшанглар. 





ШУКР этиб, қилмайлик гуноҳ,
Диндошларим, ЖУМА муборак.
Бошда дўппи, ТАСБЕҲ қўлларда,
САЛОВАТлар айтиб тилларда.
Исломни улуғлаб дилларда,
Диндошларим, Жума муборак!


Улуғ кунда сўранг не бўлса керак!
Нолаларингиз йиғади фалак.
Аллоҳ рози бўлсин сиздан диндошим,
Жума айёмингиз бўлсин муборак!


Умр берди Аллоҳим шукрлар бўлсин.
Исломни яратди зикрлар бўлсин.
Қалбингиз илм - нурларга тўлсин,
Жума айёмингиз муборак бўлсин!


Танангиз сиҳатми - толманг биродар, 
Сўзларимни малол - олманг биродар. 
Сайид-ул айёмнинг файзи беадад, 
Жума намозидан қолманг биродар... 

Яратган олдида ожиз бандамиз, 
Беш кунлик дунёда бир арзандамиз, 
Ўзи қўлламаса, рост шармандамиз, 
Жума намозидан қолманг биродар ... 

Қайтариб бўлмайди ғанимат тонгни, 
Савоб учун топинг, муборак онни, 
Обод қилинг, дўстим, сўнгги маконни, 
Жума намозидан қолманг биродар ... 

Мўминмиз, муслиммиз, яратганга қул, 
Раббим қўлламаса ҳолимиз мушкул, 
Ажрнинг конидир, инонинг буткул, 
Жума намозидан қолманг биродар ... 

"Умматим!” дер фақат набий Муҳаммад, 
Қиёмат кунидан сўранг шафоат, 
Иноят қилсин Ҳақ, ўзи бадавлат, 
Жума намозидан қолманг биродар ... 

Танангиз сиҳатми - толманг биродар, 
Сўзларимни малол - олманг биродар, 
Сайид-ул айёмнинг файзи бедад, 
Жума намозидан қолманг биродар !.. 

Токай Ҳақ ҳукмини адо этмассан,
Нафсингнинг йўлида нелар этмассан,
Кейинги жумага, балки етмасман, 
Жума намозидан қолманг биродар ... 


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ,
Хайрли Сахарли тонг қадрдонларим !
Яна бир янги тонга Муборак Жума кунига етказган Роббимизга Шукрлар бўлсин ! Қадрдонларим ​​Жума кунида дуо қилайлик дуоларимиз ижобат бўлсин!



Қалбимиз тўрида иймон порласин, 
Мусулмон аҳлини Аллоҳ асрасин! 
Бу кун қалбимиз нурларга тўлсин, 
Жума айёмингиз муборак бўлсин! 

 


 Жумъа кунни Аллоҳ барчамизга файзли ва барокатли қилсин.! Бу улуғ кунда ҳайрли ва савоб ишлар қилиш ҳаммамизга насиб қилсин.!

…. Ушбу куннинг фазилатидан Яратган Роббимиз билиб-билмай қилган каттаю-кичик гуноҳларимизни мағфират қилсин.! Қилаётган дуо ва илтижоларимизни ижобати ила тўлдирсин, қилган тавбаларимизни қабул қилсин.!

…. Аллоҳим бизларга икки дунё шодлигини, нафсларимизга осудаликни, қалбларимизга Ўз нурини ато этсин, барчамизни ҳидоятга йўлласин.. Ҳар бир амалимизни, қилаётган ҳайрли ва савоб ишларимизни ажру мукофотлари ила, яхшиликлари ила сийласин.. Хонадонларимиз учун қилган саъйимиз сафо марвадек савоблар келтирсин! Амин..!!

Ушбу Жумъа кун барчангизга ҳайрли бўлсин.. Забонингиз Аллоҳга тасбеҳ айтиб толиқмасин.!!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ..!!


Қўлни очинг дуога ишонч хисси ўлмасин,
Машаққатга чекинманг умид сизда сўнмасин. 
Умр йўли оғирдир Аллоҳ сизни қўлласин 
Дуо бўлиб ижобат Ҳақ йўлига йўлласин.

Банда ожиз адашгай тавба унга каффорат,
Зулм қилмас қулига меҳри бизга кафолат.
Ақл чироғин ёкиб гўзал хулқ қилса одат
Хазрати инсонни, тарк этмас бахту-саодат.

Хар банданинг ҳаёти савдо - сотиқ тижорат
Бу дунё бозорида келгандек кимгадир омад.
Солиҳ амал, яхшилик мўминликдан иборат,
Жаннатнинг бир боғида барпо бўлгай иморат.

Қўлни очинг дуога ишонч ҳисси ўлмасин, 
Машаққатга чекинманг умид сизда сўнмасин. 
Умр йўли синовдир Аллоҳ Сизни қўлласин,
Дуо бўлиб ижобат Жаннат тамон йўлласин. 


Қиблага юзланиб шодланса юрак,
Шу онда раҳматин ёғдирса фалак.
Улуғроқ зот борми Аллоҳдан бўлак!?
Мусулмон аҳлига Жума Муборак!


Сайидлар сайиди жума муборак!
Тупланар масжидда сон мингта инсон!
Хаммасига тилайман энг олий иймон!
Шу кунда дуойимиз кабул эт, Рахмон!


Бугун сокин осмону фалак,
Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
Қадрдонлар Жума муборак!



Mo'minni sevdirgan mehr muborak, 
Ro'zada asqotgan sabr muborak. 
Bundanda ajoyib bundanda go'zal, 
Ming kundan ulug'roq "JUMA" muborak!..



ALLOHNING RAHMATI BIR SIZGA BO`LSIN, 
UMRINGIZ ISLOMNING NURILA TO`LSIN. 
SHUKRKIM YETKAZDI ULUG` KUNLARGA, 
USHBU "JUMA" AYYOM MUBORAK BO`LSIN. 




Ollohim rizq nasibamizzi butun qilib o'zini dargohidan raxmatini yil bo'yi boshimizdan yog'dirsin. Iymonimizzi butun qilib ikki dunyoda yuzimizzi yorug' qisin. "JUMA" ayyomi muborak bolsn!

 
Категория: SMS SHERLAR | Просмотров: 545 | Добавил: javoxir | Теги: JUMA TABRIKLARI | Рейтинг: 2.0/1
Copyright MyCorp © 2018
Яндекс.Метрика