Tarixdagi eng qisqa urushlardan biri

Тарихшуносликда ушбу уруш Гоанинг Ҳиндистон таркибига қўшилиши деб номланади. Мазкур урушнинг ташаббускори Ҳиндистон томони бўлган. Ҳиндистон декабр ойи ўрталарида Ҳиндистон ярим оролининг жанубида жойлашган Португалия мустамлакасига ҳарбий ҳужум уюштирган.

Уруш жами 36 соат давом этган ва уч томонлама ҳужум уюштирилган. Ҳаводан ҳужум уюштирилган, Мормугао кўрфазида 3 та қуролланган кема португал флотига ҳужум қилган, қуруқликда эса бир нечта бўлинма Гоа ерларига бостириб кирган.

Португалия ҳанузгача Ҳиндистоннинг ўша пайтдаги ҳаракатларини ҳужум деб ҳисоблайди; иккинчи томон эса бу ҳаракатларни озод қилиш операцияси деб атайди. Португалия 1961 йил 19-декабрда, уруш бошланганидан бир ярим кун ўтгач, таслим бўлганини расман эълон қилади.