Kitob o’qish haqida (ibrat)

КИТОБ ЎҚИЙВЕРИНГ

Машойихлардан бири ҳикоя қилади: Бир куни шайхимга: «Устоз, ушбу китобни тўлиқ ўқиб чиқдим, лекин хотирамда бу китобдан ҳеч нарса қолмади», дедим.

Шунда устозим бир дона хурмо бериб: «Буни чайнаб егин деди» ва бироздан сўнг менга: «Катта бўлиб қолдингми?», деди.
Мен: «Йўқ», дедим.

Устозим: «Лекин бу хурмо майда-майда бўлиб, сенинг жасадингда гўшт, суяк, пай, тери, соч ва тирноқларга айланган», деди.

Шундан англаб етдимки, мен ўқиётган китоб ҳам майда-майда бўлиб, ўзим билмаган ҳолда менинг луғат бойлигимни оширар, ақлимни зиёда қилар, ахлоқимни сайқаллар ҳамда гапириш услубимни гўзал қилар экан».

«Ҳикматлар чашмаси»дан