Hamma ayollar sotiladi (Bernard Shou)

Hamma ayollar sotiladi (Bernard Shou)

Бир сафар Бернард Шоу барча аёллар сотилади деган иборани ўртага ташлади. Бу ҳақда билган Англия қироличаси Бернард билан учрашувда ундан сўради:
– Сер, сиз барча аёллар сотилади деб ўйлайсизми?
– Ҳа, зоти олиялари!
– Мен ҳамми! – дея ғазабланди қиролича.
– Ҳа сиз ҳам, зоти олиялари, – дея хотиржамлик билан жавоб берди Шоу.
– Хўш, мен қанча турар эканман?! – деди қиролича.
– Ўн минг фунт стерлинг, – деди Шоу.
– Нима, шунчалик арзонми! – ажабланди қиролича.
– Мана кўрдингизми, сиз аллақачон савдолашиб бошладингиз, – дея табассум қилибди драматург.