Zulfiya honim haqida umumiy va eng kerakli ma’lumotlar

ЗУЛФИЯХОНИМ
(1915 — 1996)

Ўзбек шоираси. 1915 йилнинг 1 мартида Тошкентда туғилган. Ўрта мактабдан сўнг педагогика институтида ва аспирантурада таълим олган. 1938-1948 йилларда Болалар нашриётида муҳаррир, кейинчалик Ўздавнашрда бўлим бошлиғи, 1950 йилдан 1980 йилга қадар “Саодат” журналида ишлаган. 1996 йилда вафот этган.

1932 йилда “Ҳаёт варақлари” номли биринчи шеърий тўплами босилган. Сўнгра унинг “Юрагимга яқин кишилар”, “Юрак ҳамиша йўлда”, “Камалак” сингари кўплаб шеърий тўпламлари ва туркумлари нашр этилади.

Халқ орасида “Ойдинда”, “Сенсиз”, “Юрак”, “Фалак”, “Баҳор келди сени сўроқлаб”, “ўғирламанг қаламим бир кун”, “Бўм-бўш қолибди бир варақ қоғоз”, “Ўғлим, сира бўлмайди уруш”, “Мушоира” каби шеърлари машҳур. “Уни Фарҳод дер эдилар”, “Қуёшли қалам”, “Хотирам синиқлари” каби лирик ва лиро-эпик достонлар муаллифи. 1935 йилда шоир Ҳамид Олимжон билан турмуш қурган ва унинг бевақт вофотидан сўнг кўплаб маҳзун шеърлар яратган. Пушкин, Лермонтов, Некрасов, Л. Украинка, В. Инбер ва бошқа кўплаб шоирларнинг асарларидан намуналарни ўзбек тилига таржима қилган.

Халқаро Жаваҳарлал Неру (1968), «Нилуфар» (1971) мукофотлари ҳамда Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти (1970) лауреати. Шунингдек, у Болгариянинг «Кирилл ва Мефодий» (1972) орденига сазовор бўлган.