Edgar Alan Po sirli yozuvchi / Эдгар Aлан По cирли ёзувчи

Edgar Alan Po sirli yozuvchi / Эдгар Aлан По cирли ёзувчи

Aмерикалик Эдгар Aлан По тарихдаги энг сирли ёзувчилардан бири ҳисобланади. У билан боғлиқ баъзи ҳайратланарли фактлар турли саволлар туғдиради.

Масалан, унинг «Aртур Гордон Пимнинг саргузаштлари ҳақидаги қисса» номли китобида кема ҳалокатида омон қолган тўртта денгизчи ҳақида ҳикоя қилинади. Улар узоқ вақт қайиқда сузиб юрадилар ва очликдан ўлмаслик учун уч денгизчи Ричард Паркер исмли юнгани ўлдириб, еб қўядилар. Ёзувчи мазкур асар реал воқеалар асосида ёзилганлигини кўп бор таъкидлаган.

Энг ҳайратланарлиси шундаки, роман нашр етилганидан 46 йил ўтгач, очиқ денгизда бир кема чўкиб кетди. Унинг ҳам 4 нафар денгизчиси омон қолади ва улар ҳам очликдан мадори қуриб, тирик қолган юнгани ўлдириб, еб қўйишади. Юнганинг исми эса ҳудди асардагидек Ричард Паркер эди.