Men dadamni sog’indim yomon / Мен дадамни соғиндим ёмон

Men dadamni sog’indim yomon / Мен дадамни соғиндим ёмон

Кўзларимда ёшмас, оқар қон,
Бу таним ҳам гўё ярим жон,
Жоним ҳалак бегона юртда,
Мен дадамни соғиндим ёмон,

Вужудимда аянчсиз титроқ,
Бу жонимни қўйгайми омон,
Дўстлар бугун ҳаммадан кўпроқ,
Мен дадамни соғиндим ёмон.

Келолмайин қолдим ўзимга,
Бошгинамни эгди бу ҳижрон,
Тунлар уйқу келмас кўзимга,
Мен дадамни соғиндим ёмон.

Мен дардимни берсам, гар сўйлаб
Кўз ёш тўкар жумлаи жаҳон,
Юрибдилар оромим уйлаб,
Мен дадамни соғиндим ёмон.

Дадам борки, дилда йўқ доғим,
Ҳолим сўраб турар ҳар қачон,
Дуогўйим, суянган тоғим,
Мен дадамни соғиндим ёмон.

Енгиб ўтиб соғинч-у ғамни,
Дийдорлашар ҳали Рауфжон,
Бироз эслаб бахтиёр дамни,
Мен дадамни соғиндим ёмон.

Абдурауф X