Erkak va ayol / Эркак ва аёл

😆Ярми хазил Ярми Чин😆

Эркакларни аёллар табиатнинг тузатиб бўлмас хатоси деб хисоблайдилар. Хитойлик эркакшунос олим Жиян Жуан Чиян деган бир ғаламис илмий изланишлар олиб бориб биз эркакларга шундай таъриф берган: — Эркаклар ер шарининг деярли хамма жойида учрайди, сут эмувчилар оиласига мансуб бўлиб асосан уйланиш йўли билан кўпаяди. Уни бошқа мавжудодларга нисбатан қўлга осон ўргатиш мумкин. Ичмаса одамга ҳужум қилмайди. эркаклар гўшт, тухум, калбаса, сасиска ўпка, жигар, буйрак, калла поча билан баъзида эса онда сонда жуда кам холларда хотини пишириб берган нарсалар (эътибор қилинг овқат эмас бир нарсалар) билан озиқланади. Характери ўзгарувчан тушуниб бўлмайди. Унинг нечи йил умр кўриши хотинига боғлиқ. Унинг энг катта хатоси ва камчилиги хотини борлиги. Аёллар эркакларга нисбатан 100 баравар бахтлироқ чунки уларнинг хотини йўқ.

Эркаклар асосан 4 турга бўлинади.
1 . Семиз
2 . Ориқ
3 . Узун
4 . Калта

Эркаклар соатига 20-25 километр тезлик билан юради, Ичивоган пайтида эса хотинининг «қадамийизни ўйлаб босинг дадаси болалар катта бўб қолди» деган гапи эсига тушиб кетиб ўйланиб туриб қолиб соатига 50 сантиметр тезлик билан юради. Уларнинг қалби айиқнинг қалбига ўхшайди. Эркаклар табиатдаги хеч қайси жонзотдан қўрқмайди. 40 ёшигача хотинидан хам қўркмайди. 40 ёшдан кейин эса….ўзи нимага керак шу совуқ гап.
Эркаклар 20 ёшгача бўрига ўхшайди,
30 ёшгача қоплонга.
35 ёшгача йўлбарсга,
40 ёшгача шерга
50 ёшгача айиққа кейин эса….кейин…мусичага ўхшаб беозор бўлиб қолади. Табиатда унинг ашаддий кушандаси ўзининг хотини. хотинини кўрганда ташқи кўринишида қизариш, қалтираш, кўкариш, кўз чаноғининг катталашуви, тиззасининг қалтираши, тил айланмай қолиши, нафас етишмаслиги, телефонидаги смсларни ўчиришга уриниш каби салбий холатлар кузатилади.

АЁЛЛАР:
Аёллар курукликда яшовчи жуда кам урганилган мавжудоддир. Уларнинг бош чаноги одамлар бош чаногининг худди узгинаси. Аёллар буйича энг куп узбек олимлари тадкикот олиб борган. Афсуски хали олимларимиз бирор бир натижага эришганлари йук. Аёлларга рост гапирсанг жанжал килади, алдасанг хурсанд булади. Аёлларнинг энг катта ютуги уларнинг хотини йуклигида. Аёллар хечкачон одамга биринчи булиб хамла килмайди.Улар купрок хул мева, писта, курт, ширинликлар билан озикланади. Аёлларнинг олимларимизни уйлантириб куйган хислатларидан бири бу ёзда кор, кишда дулана ейишни хохлаб колишидир. Аёл калби мелисанинг калбига ухшаб кетади. Кузи билан курмагунча ишонмайди. У одамга жуда секин мoслашади.Лекин бир мослашса жуда ёмон мослашади.Ташки куриниши жуда мулойим, лекин жахли чикса индамасдан кочиш керак. Агар кочишга улгурмасангиз кимирламай жим туринг.Чунки жахли чиккан аёлда мингта арининг кучи, хислати булади. Хеч булмаса бурчакка туриб олинг. Аёллар нимагадир бурчакда турган одамга хужум килмайди. Физика фани хам аёл хусусиятлари олдида ожизлик килмокда. Бирорта аёлнинг антеннаси йук. Лекин ахборот маълумот йигиш ва таркатиш буйича унинг олдига тушадиган жонзот йук. Хар кандай WI-FI аёлларнинг ёнида ип эшолмайди. Эрининг каердалигини куриш учун хеч кандай GPSга мухтож эмас — чунки эртакдагига ухшаб буларни тирногида хам кура олади. Хид билиш кобилияти жуда ривожланган.Эрининг кийимидаги бегона аёлнинг духисини хидини 10 метрдан сезаолади. Куриш кобилияти яхши ривожланган.Хаттоки коронгида эрининг соколи усган, усмаганлигини аникайтиб бера олади. Миллати ранги хар хил булиши мумкин, лекин хаммасининг характери бир хил. Узига оформления килинган тех паспортни хеч кимга курсатгиси келмайди. Ута рашкчи мавжудод.
Эрининг телефонини титкилаб жанжал килишни жуда ёкдиради,
Менделеев даврий жадвалига янги кимёвий элемент кушилди.

Огирлиги:
Яшашдан умидингиз булса сурамаганингиз маъкул.