Сен билмайсан / Sen bilmaysan

Ноябрь 6, 2019 admin 0

Сен билмайсан / Sen bilmaysan Сен билмайсан менинг кимлигим, Билганинг ҳам аслида ёлғон. Дунёйимга кирмоқ истама, Кирсанг қайтиб чиқмассан омон. Сен билмайсан менинг кимлигим, Кеч бўлмайин кечақол мендан. Ўзгаларнинг айби деб тағин, Аламимни олмайин сендан. Сен билмайсан менинг кимлигим, Азоблардан эзилган кўнгил. Мени эмас, ўзгани танла, Қайсар бўлма, гапимга кўнгил.