Eyfel minorasini sotgan firibgar haqida

Eyfel minorasini sotgan firibgar haqida bilasizmi. Viktor Lyustig dunyodagi eng ustomon firibgarlardan biri hisoblanadi…

Виктор Люстиг дунёдаги энг устамон фирибгарлардан бири ҳисобланади. Унинг фирибгарликларининг сон-саноғи йўқ, унинг 45 та тахаллуси бўлган ва бешта тилни мукаммал билган. Биргина AҚШнинг ўзида Люстиг 50 марта ҳибсга олинган, аммо етарлича исбот-далил бўлмаганлиги сабабли у ҳар сафар озод қилинган.

Люстигнинг энг катта фирибгарлиги — Эйфел минорасини сотгани бўлган. 1925 йил май ойида Люстиг Парижга ташриф буюради. Миноранинг эскирганлигини билиб, у ўзини оммага Почта ва Телеграф вазирлиги раҳбарининг ўринбосари деб таништириб, минорани бузиш ишларини олиб бориш ҳуқуқи учун йирик бизнесменлар ўртасида ким ошди савдоси уюштиради. Бу ким ошди савдосида Aндре Пуассон ғолиб бўлган. Пулни олгач, фирибгар Венага қочиб кетади ва бошқаларнинг кўз ўнгида аҳмоқлардек кўринмаслик учун бу алдовни устамонлик билан яширади.

Бир қанча вақт ўтгач, Люстиг Парижга қайтиб келади ва ўша режа бўйича янги фирибгарликни бошлайди, аммо бу сафар унинг омади чопмайди. Бизнесмен уни полицияга тутиб беради. 1935 йил декабрда Люстиг ҳибсга олинган ва 20 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Қизиқарли тарих: https://t.me/historicaluz 👈