Pablo Eskobar va Jon Hayro Velaskes

Колумбиялик наркобарон ва террорчи Пабло Эскобарнинг шахсий киллери.

2014 йилда Попай лақабли дунёга машҳур киллер 24 йил умрини қамоқда ўтказиб, озодликка чиқади. Aсл исми Жон Ҳайро Веласкес бўлган Пабло Эскобарнинг шахсий ёлланма қотили кўплаб қотилликларга қўл урган.

Попайнинг тан олишига қараганда, у 300 нафар инсоннинг умрига зомин бўлган ва тахминан 3000 нафарини ўлдиришда шерикчилик қилган.
Веласкеснинг сўзларига кўра, унинг болалик пайтларидан қуролларга қизиқиши баланд бўлган. Шунинг учун ҳам у миллий полициянинг кадетлар корпуси (ўрта ҳарбий билим юрти)га ўқишга киради. Aммо биринчи семестр тугаши билан ўқишни ташлайди.
Веласкес биринчи марта 18 ёшида Пабло Эскобарнинг илтимосига биноан, қотилликка қўл уради.

У биринчи қотиллигини мана шундай хотирлайди: «Бир куни Пабло Эскобарнинг яқин дўстининг онаси автобусдан чиқаётиб, йиқилиб тушади. Aвтобус ҳайдовчиси эса унга ёрдам беришнинг ўрнига, уни асфалтда ётган ҳолатда ташлаб, автобусини ҳайдаб кетади. Оқибатда аёл вафот этади. Пабло Эскобар мана шу учун қасос олиш мақсадида, менга ўша ҳайдовчини ўлдиришни буюради. Бир неча кун ўтгач, мен уни топиб отиб ташладим. Тўғрисини айтаман, уни ўлдирганимда мен ҳеч нарсани ҳис қилмадим, на уят, на қўрқув ва на пушаймонлик ҳиссини. Фақатгина қилган ишимдан роҳатландим». Эскобарнинг ёлланма қотили мана шу тариқа фаолиятини бошлаган экан.

Попайнинг энг машҳур қотилликларидан бири 1989 йилда содир бўлган. Попай гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи ноқонуний ташкилотларга қарши курашувчи, 1990 йилги президентлик сайловларига номзодлардан бири Луис Карлос Галан Сарментони ўлдирган.

Internetdan olindi