Bola tarbiyasiga oid ma’lumotlar

  • Фарзандингиз тортинчоқми демак сиз уни кам қучоқлаб, кам ўпар экансиз.
  • Фарзандингиз ўзига ишонмаяптими демак сиз уни шижоатлантирмас экансиз.
  • Фарзандингиз бошқаларга тажовуз қиляптими демак сиз унга қайсарлик қилар экансиз.
  • Фарзандингиз бошқаларни ҳурмат қилмаяптими демак сиз унга кўп бақирар экансиз.
  • Фарзандингиз одамови бўлиб қолганми демак сиз уни кам эркалайсиз экан.
  • Фарзандингиз ўғирлик қилдими демак сиз унга нарса беришда уқувсизлик қилгансиз.
  • Фарзандингиз бахилми демак сиз у билан шериклик ишини беэътибор қолдиргансиз.
  • Фарзандингиз заифми демак сиз унга кўп таҳдид қилар экансиз.
  • Фарзандингиз доимо ғазабланадиган бўлиб қолганми демак сиз уни мақтамай қўйгансиз.
  • Фарзандингиз қўрқоқми демак сиз уни ҳаддан зиёд кўп ҳимоя қилар экансиз.
  • Фарзандингиз сизга итоат қилмаяптими демак сиз кўп нарса талаб қилиб юборяпсиз экан.
  • Фарзандингиз ёлғон гапиряптими демак сиз уни кўп тергаяпсиз экан.
  • Фарзандингиз гапиришда нўноқми демак сиз у билан кам гаплашар экансиз.