Koni zarar bo’lgan 5ta mahsulot

Koni zarar bo’lgan 5ta mahsulot

Парҳезшунос олимлари соғлиққа катта зиён етказувчи бешта маҳсулот рўйхатини тузишган.

Биринчи маҳсулот – кўпчиликка севимли, болаликдан таниш бўлган газланган ичимликлар. Турли аромат ва ёқимли ширин тамга эга бўлган бу маҳсулот инсоннинг оддий чанқоқни боса олмайди. Унинг таркибида шакарнинг миқдори шунчалик кўпки, мунтазам равишда «Кока-кола», ёки «Спрайт», шунингдек бошқа турли резавор мева, кофе, лимон тамини берувчи бундай ичимликларни истеъмол қилиб, жиддий касалликларга осон чалиниб қолиш мумкин. Қувватни ошириш билан бирга «жаннат лаззатини тақдим этувчи» шоколадли батонча аслида организмни ҳалокатга олиб борувчи шакар ва кимёвий моддалар қоришмасилир. Бу парҳезшунослар ажратган иккинчи «қора» маҳсулотдир. Бундай маҳсулотнинг учинчиси – оддий колбаса. Унда, ёки сосиска таркибида 40% дан кам бўлмаган инсон учун зарарли бўлган тамни ростловчи қўшимча ва ёғлар мавжуд. Олимлар «йўқ» деган тўртинчи маҳсулот — чипслар. У фақат ёғ ва зарарли қўшимчалардан иборат. Шунинг учун уни ўз рационингизга қўшишингиз керак эмас. Ва ниҳоят бешинчиси — чўчқа гўшти. Айниқса унинг ёғда қовурилгани соғлиққа катта зиён етказади. Шу туфайли, мусулмон ва яҳудийларнинг рационида бу маҳсулотга ўрин йўқ.